Алексей Березуцкий Головин РПЛга қайтмайди деб ҳисоблайди

Россия терма жамоаси ва Москванинг ЦСКА клуби собиқ ҳимоячиси Алексей Березуцкий «Монако» ярим ҳимоячиси Александр Головин Россия Премьер-лигасига қайтишни истамаётганини айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Березуцкий фикрича, Головиннинг Европадаги фаолиятидан сўнг ЦСКА сафига қайтиши ажойиб воқеа бўларди, бироқ футболчининг ўзи бундай қарорга келишига у ишонмайди. Бу ҳақда у Legalbetга берган изоҳида таъкидлади.
Головин 2018 йил ёзидан бери «Монако» шарафини ҳимоя қилиб келади. Россиялик футболчининг француз клуби билан амалдаги шартномаси 2029 йил июн охиригача мўлжалланган.
Жорий мавсумда Лига 1 доирасида Александр 16 учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 4 та голли узатма амалга оширди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг