Ҳолан Гвардиола қўл остида ишлаётганидан мамнун

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холан жамоада Хосеп Гвардиола билан ишлаш жараёни ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Норвегиялик футболчи атрофидаги ижобий муҳитни фақат дўстлари ва яқинлари билан чекламаслигини айтиб, клуб ичида ҳам кўплаб яхши инсонлар борлигини таъкидлади. Холан унинг ва жамоадошларининг ҳар куни олдинга интилишида Гвардиоланинг роли катта эканини қайд этди.
«Пеп билан уч ярим йилдан бери бирга ишлаяпман. Бу давр ажойиб ўтди. Келажакда нима бўлишидан қатъи назар, барибир ривожланишда давом этишимиз керак. Мен ҳам ўзимни ва атрофдагиларни янада яхшироқ бўлишга ундашim лозим», — деди Холан. Унинг сўзларини TNT'га таяниб City Xtra келтирди.
«Манчестер Сити» навбатдаги учрашувини 28 февраль куни сафарда «Лидс»га қарши ўтказади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!