date

Жонатан Девид ёзда "Ювентус"дан кетиши мумкин

Жонатан Девид ёзда "Ювентус"дан кетиши мумкин

“Ювентус” ҳужумчиси Жонатан Девид жамоани тарк этиш эҳтимолини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Инсайдер Николо Скира хабарига кўра, канадалик футболчи ёзда Турин клубидан кетиш вариантини муҳокама қилмоқда. Раҳбарият ҳамда бош мураббий Лучано Спаллетти форварднинг ўйинидан тўлиқ қониқмаяпти ва шу боис трансфер бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

Девид 2025 йилда “Лилл”дан эркин агент сифатида “Ювентус”га келиб қўшилганди. Унинг шартномаси 2030 йил 30 июнгача амал қилади. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 36 ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 5 та голли узатма берди. Transfermarkt Девиднинг бозор нархини 35 миллион еврога баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жонатан Девид ёзда "Ювентус"дан кетиши мумкин