date

Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси аниқланди

Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси аниқланди

Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичи доирасидаги жавоб учрашувлари сешанба ва чоршанба кунлари бўлиб ўтди. Ушбу ўйинлар якунларига кўра ҳафтанинг энг яхши футболчиси сифатида «Атлетико» ҳужумчиси Александр Сёрлот эътироф этилди. Бу ҳақда УЕФА матбуот хизмати хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Сешанба кунги баҳсда «Атлетико» ўз майдонида «Брюгге»ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Сёрлот ушбу учрашувда хет-трикка муаллифлик қилди.

Натижада мадридликлар 1/8 финал йўлланмасини қўлга киритди ва кейинги босқичда албатта Англия клубига қарши майдонга тушади. «Атлетико»нинг рақиби «Ливерпуль» ёки «Тоттенҳем» бўлади, қуръа ташлаш маросими 27 февраль куни ўтказилади.

Шунингдек, Ла Лига турнир жадвалида «Атлетико» ҳозирча тўртинчи ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси аниқланди