date

Слот стандартлар бўйича бўйи баланд футболчилар етишмаяпти деди

Слот стандартлар бўйича бўйи баланд футболчилар етишмаяпти деди

"Ливерпул" бош мураббийи Арне Слот Англия жамоалари сўнгги пайтларда аутларни ҳам реал қуролга айлантириб юборганини таъкидлади. Мерсисайд клуби устози эса бундай вазиятларда таркибдаги айрим футболчиларнинг жисмоний кўрсаткичлари муаммо туғдираётганини яширмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Слотнинг айтишича, АПЛдаги стандарт вазиятларга оид янги ёндашувлар таъсири у учун кутилмаган эмас, бироқ трансферлар бу жиҳатдан ҳамма вақт мос келавермайди. Мураббий Фримпонг ва Керкйез каби футболчилар катта гавдаси билан ажралиб турмаслигини эслатиб, шу йўналишда кучлироқ, габарити каттароқ ижрочиларни ҳам олиш мумкин бўлганини айтди.

"Ливерпул" Англия чемпионатида 27 турдан сўнг турнир жадвалида 6-ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слот стандартлар бўйича бўйи баланд футболчилар етишмаяпти деди