date

Престианни Винисиусни ҳақоратлаганини тан олди, лекин оқланмоқда

Престианни Винисиусни ҳақоратлаганини тан олди, лекин оқланмоқда

"Бенфика"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жанлука Престианни жамоа ичида "Реал" ҳужумчиси Винисиус Жуниорга нисбатан ирқчилик мазмунидаги ҳақорат ишлатганини тан олгани айтилмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Correio da Manha хабарига кўра, футболчи жамодошлари билан суҳбатда Винисиусга нисбатан "маймун" сўзини қўллаганини эътироф этган. Шу билан бирга, у ўзини расист эмаслигини таъкидлаш учун бир қатор изоҳ ва далиллар келтирган.

Ҳозирча УЕФА ушбу ҳолат бўйича текширувни якунламаган. Бироқ дастлабки хулосаларда камситиш аломатлари қайд этилгани сабабли Престианни вақтинча бир ўйинга дисквалификация қилинган.

Эслатиб ўтамиз, "Бенфика" Чемпионлар лигасини тарк этди: Лиссабонда "Реал"га 0:1 ҳисобида, сафардa эса 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Престианни Винисиусни ҳақоратлаганини тан олди, лекин оқланмоқда