date

Деку де Йонг жароҳати «Барселона»ни кутилмаганда ушлади

Деку де Йонг жароҳати «Барселона»ни кутилмаганда ушлади

«Барселона» спорт директори Деку яримҳимоячи Френки де Йонгнинг жароҳати ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Нидерландиялик футболчи машғулот пайтида жароҳат олиб, 5–6 ҳафтага сафдан чиқди.

«Де Йонгнинг жароҳати бизни кутилмаганда ушлади, аммо футболда бунақаси бўлиб туради. Афсуски, бу ноқулай вақтда юз берди — у айнан ҳозир жуда яхши формага кириб олгандӣ», — дея Декунинг сўзларини келтиради Испания ОАВ.

28 ёшли хавбек жорий мавсум «кўк-анорранглилар» сафида 31 ўйинда майдонга тушиб, 1 гол ва 7 ассист қайд этди.

Шанба куни каталонияликлар Ла Лиганинг 26-тури доирасида ўз майдонида «Вильярреал»ни қабул қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Деку де Йонг жароҳати «Барселона»ни кутилмаганда ушлади