Деку «Барселона»нинг ПСЖ ёки «Ньюкасл»га қарши имконини баҳолади

Жума куни «Барселона» Чемпионлар лигасидаги навбатдаги рақибини билиб олади. Каталонияликлар 1/8 финалда «ПСЖ» ёки «Ньюкасл»дан бирига қарши майдонга тушади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ҳар икки клуб плей-оффнинг саралаш босқичидан муваффақиятли ўтди: парижликлар «Монако»ни, инглизлар эса «Қарабоғ»ни ортда қолдирди.
«ПСЖ» ва «Ньюкасл» — турли услубдаги жамоалар, аммо биз исталган рақибдан ўтиш учун етарли даражада кучли эканимизга ишонамиз», — деди «Барселона» спорт директори Деку, унинг сўзларини Managing Barca келтирди.
Чемпионлар лигаси 1/8 финал учрашувлари 10–11 ҳамда 17–18 март кунлари бўлиб ўтади. Ҳанс-Дитер Флик бошқарувидаги жамоа умумий босқичда турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллаб, 1/8 финалга тўғридан тўғри йўлланма олган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!