date

Слот Салоҳнинг формасини изоҳлади ва жамоавий муаммо деди

Слот Салоҳнинг формасини изоҳлади ва жамоавий муаммо деди

«Ливерпул» бош мураббийи Арне Слот Муҳаммад Салоҳнинг сўнгги ўйинларидаги натижадорлиги ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассиснинг айтишича, жамоа Салоҳнинг доим кўп гол уришига ўрганиб қолган ва айнан шу ҳолат ҳозирги вазиятни кўзга кўринадиган қилиб қўймоқда. Слот таъкидлашича, у ишлаган даврда ҳам Салоҳ кетма-кет уч-тўрт учрашувда гол ура олмаган пайтлар бўлган, бироқ кейин барибир яна ўз ритмига қайтган.

Слот бу ҳолатни фақат Салоҳ билан боғламаслик кераклигини ҳам қўшимча қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳужумда одатда кўпроқ гол уриб келган бошқа футболчилар — Экитике ва Гакпо ҳам сўнгги ўйинларда унчалик сермаҳсул эмас. Шу сабаб, бу масала жамоавий характерга эга.

Айни пайтда «Ливерпул» Англия Премьер-лигаси жадвалида олтинчи ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слот Салоҳнинг формасини изоҳлади ва жамоавий муаммо деди