date

Флик Чемпионлар Лигаси қуръаси натижасига фикр билдирди

Флик Чемпионлар Лигаси қуръаси натижасига фикр билдирди

“Барселона” бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичи қуръаси ҳақида гапирди. Каталонияликлар бу босқичда “Ньюкасл”га қарши майдонга тушади. Қуръадаги бошқа эҳтимолий рақиб эса “ПСЖ” эди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Матбуот анжуманида Фликдан “Ньюкасл” тушгани, “ПСЖ” эмаслиги қувонтирдими, деб сўрашди. Мутахассис бундай таққослашни тўғри деб билмаслигини айтиб, Чемпионлар Лигасида осон ўйин бўлмаслигини таъкидлади.

“Ҳар бир учрашув муҳим. Бу турнирда енгил рақиб бўлмайди. ‘Ньюкасл’ ҳам кучли жамоа, биз буни сўнгги ўйинларда ҳам, уларга қарши ўйнаганимизда ҳам кўрдик. Осон бўлмайди. Рақибни доим ҳурмат қилиш керак. Ҳамма финалга чиқишни хоҳлайди, биз ҳам. ‘Ньюкасл’ ҳам шунни истайди”, — деди Флик.

Эслатиб ўтамиз, сентябр ойида Чемпионлар Лигасининг умумий босқичида “Барселона” сафардa “Ньюкасл”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этганди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Флик Чемпионлар Лигаси қуръаси натижасига фикр билдирди