date

Симеоне Гризманнинг келажаги ҳақида гапиришни истамади

Симеоне Гризманнинг келажаги ҳақида гапиришни истамади

ОАВда тарқалган хабарларга кўра, ҳужумчи Антуан Гризман март ойида «Атлетико» билан хайрлашиб, кейинги ҳафтада «Орландо Сити»га йўл олиши мумкин. MLS трансфер ойнаси ҳали ёпилмагани сабабли бундай келишув назарий жиҳатдан амалга ошиши эҳтимолдан холи эмас. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Бироқ жума кунги матбуот анжуманида «Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне бу мавзуни муҳокама қилишдан бош тортди. «Гризман кетадими? Бу ҳақда гапиришни давом эттиришни хоҳламайман. Биз бутун эътиборимизни эртанги ўйинга қаратганмиз», — деди Симеоне.

Қишнинг сўнгги оқшомида «Атлетико» Испания чемпионати доирасида сафардa «Реал Оведо»га қарши майдонга тушади. «Матрасчилар» айни пайтда Ла Лига турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Симеоне Гризманнинг келажаги ҳақида гапиришни истамади