date

«Нюкасл» Чемпионлар лигасида «Барселона» билан тўқнаш келади

«Нюкасл» Чемпионлар лигасида «Барселона» билан тўқнаш келади

Чемпионлар лигаси 1/8 финалида «Нюкасл»га «Барселона» рақиб бўлди. Қуръа натижасидан сўнг клубнинг бош операцион директори Бред Миллер ушбу жуфтлик ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Ажойиб тўқнашув. Турнирнинг беш карра ғолибига қарши ўйнаш — бу Европанинг энг юқори даражаси, ҳақиқий фантастика. Биз ҳал қилувчи босқичларга чиқяпмиз, шу боис ҳар қандай ўйин оғир бўлади. Жамоамизга, мураббийлар штабига ва бош мураббийга тўлиқ ишонамиз. Бу учрашувларни катта интиқлик билан кутяпмиз. Мақсадимиз — имкони борича узоқроққа бориш», — деди Миллер УЕФАга берган изоҳида.

Эслатиб ўтамиз, «Нюкасл» плей-офф босқичида «Қорабоғ»ни икки ўйинда ҳам мағлуб этганди: сафарда 6:1, уйда эса 3:2.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Нюкасл» Чемпионлар лигасида «Барселона» билан тўқнаш келади