Билялетдинов ЖЧ ва ЧЛ кенгайишини кескин танқид қилди

Россиялик таниқли мураббий Ринат Билялетдинов Жаҳон чемпионати ва Чемпионлар лигасида иштирокчилар сони оширилаётганини кескин танқид қилди. Мутахассис ўз фикрларини «Евро-Футбол.Ru» нашрига берган интервьюсида билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Билялетдиновнинг айтишича, ЖЧда 48 та, Чемпионлар лигасида эса 36 та жамоа қатнашиши футболни «ҳаддан ташқари кўпайтириб юборади». У «АҚШда 48 жамоали мундиал бўлади, томошабин кимни кўради — Кюрасао’ни ҳамми?» дея савол қўйди ва у ерда асосан нидерландиялик футболчилар ўйнашини ҳам эслатди.
Мураббий Чемпионлар лигасидаги кенгайишни ҳам молиявий манфаатлар билан боғлади. Унинг фикрича, бу жараёнда асосий сабаб спорт тамойиллари эмас, балки даромад ва фойда ортидан қувиш бўлиб, эски ва янги форматда клублар топадиган маблағларни солиштириш керак.
Маълумот учун, 2026 йилги Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Мексика ва Канада майдонларида ўтказилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!