10:23 / 22.03.2017
5 152

«Барселона» ва «Реал» ўртасидаги «Эль-Класико» учун Майамида чиқарилган 60 минг чипта 20 дақиқада сотиб бўлинди

«Барселона» ва «Реал» ўртасидаги «Эль-Класико» учун Майамида чиқарилган 60 минг чипта 20 дақиқада сотиб бўлинди
«Эль-Класико» учун чиқарилган 60 минг чипта Майамида 20 дақиқа ичида сотиб бўлинди. Бу ҳақда «Sports.ru»га асосланиб «Дарё» нашри хабар берди.

Чемпионлар халқаро кубоги доирасида бўлиб ўтадиган «Барселона» — «Реал Мадрид» ўйинига АҚШнинг Майами шаҳри мезбонлик қилади. Учрашув шу йилнинг 29 июль куни бўлиб ўтади.

Тўқнашувга мезбонлик қиладиган Ҳард рок аренаси ўз бағрига 65 минг ишқибозни сиғдира олади. Шундан келиб чиқиб, 60 минг чипта март ойининг сўнгги ўн кунлигида сотувга чиқди ва ярим соатга қолмай, сотиб юборилди.

Қайд этилишича, чипталарнинг энг арзони 350 долларни ташкил қилган. Бироқ сотувга қўйилган чипталарнинг энг катта қисми 1000 долларликлардан иборат эди. Шунингдек, 25 минг долларга энг олди секторлардан чипта харид қилганлар ҳам топилган.

Маълумот учун, «Эль-Класико» бунга қадар АҚШда ўтказилмаганди. Бу Испаниядан ташқарида ўтаётган иккинчи тўқнашув бўлиб тарихга киради. Бунга қадар «Реал» ва «Барса» 1982 йил Венесуэлада ўзаро майдонга тушган бўлиб, ўша беллашув «Қироллик клуби»нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етганди.

Ла лиганинг жорий мавсуми доирасида томонлар 23 апрель куни «Сантьяго Бернабеу»да тўқнаш келади. Уларнинг «Камп Ноу»даги ўйини 1:1 ҳисоби билан якунига етганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Барселона» ва «Реал» ўртасидаги «Эль-Класико» учун Майамида чиқарилган 60 минг чипта 20 дақиқада сотиб бўлинди