«Челси» Кол Палмер бўйича қатъий қарорга келди

Лондоннинг «Челси» клуби жамоа ҳужумкор ярим ҳимоячиси Кол Палмер билан хайрлашмоқчи эмас. Standard нашри шу ҳақда хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, молиявий ҳисобот билан боғлиқ муаммолар юзага келганига қарамай, «аристократлар» вазиятни барқарорлаштиришни етакчи футболчиларини қурбон қилмасдан уддалаш ниятида.
Жорий мавсум Англия Премьер-лигасида 23 ёшли Палмер 16 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Палмернинг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси 2033 йил ёзигача мўлжалланган. Ярим ҳимоячининг бозор қиймати 120 миллион еврога баҳоланмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг