date

Гвардиола Чемпионлар лигаси ниҳоятда мураккаб турнир деди

Гвардиола Чемпионлар лигаси ниҳоятда мураккаб турнир деди

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Чемпионлар лигасидаги рақобат даражаси ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Европанинг энг нуфузли турнирида "шаҳарликлар" яна бир бор Мадриднинг "Реал" жамоасига рўбарў келади — бу сафар 1/8 финал босқичида.

"Чемпионлар лигаси жуда қийин. Исталган жамоани айтинг — ҳар бирининг ўз кучли томони бор. Бу мусобақада узоққа бормоқчи бўлсангиз, энг кучлиларни ютishingiz керак. Акс ҳолда, бунга шунчаки лойиқ эмассиз", — деди испаниялик мутахассис матбуот анжуманида.

Ўтган мавсумда "Манчестер Сити" айнан "Реал"га ютқазиб, плей-оффнинг қўшимча босқичидаёқ мусобақани тарк этганди. Жорий кампанияда эса жамоалар умумий босқичда тўқнаш келиб, бу сафар инглиз клуби 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гвардиола Чемпионлар лигаси ниҳоятда мураккаб турнир деди