date

ПСЖ «Челси» билан ўйинлар орасидаги лига баҳсини кўчирди

ПСЖ «Челси» билан ўйинлар орасидаги лига баҳсини кўчирди

Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финалида ПСЖ «Челси» билан тўқнаш келади. Илк учрашув 11 март куни Парижда, жавоб ўйини эса 17 март куни Лондонда ўтказилади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ушбу икки баҳс оралиғида Луис Энрике жамоаси Лига 1 доирасида «Нант»га қарши майдонга тушиши керак эди. Бироқ парижликлар сўровига кўра ўйин бошқа санага кўчирилди.

Франция Профессионал футбол лигаси ПСЖнинг «Нант» билан учрашувни кейинга суриш ҳақидаги илтимоси қаноатлантирилганини маълум қилди. Клуб «Челси» билан муҳим ўйинларга яхшироқ тайёрланиш учун шундай қарорга келган, «Нант» эса бу таклифга қарши бўлмади.

«Нант»га қарши учрашув 20 апрель ҳафтасида ўтказилади. Аниқ сана ва бошланиш вақти кейинроқ эълон қилинади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » ПСЖ «Челси» билан ўйинлар орасидаги лига баҳсини кўчирди