date

ФИФА АҚШнинг Эронга қарши операцияси юзасидан изоҳ берди

ФИФА АҚШнинг Эронга қарши операцияси юзасидан изоҳ берди

АҚШ Эрон ҳудудига нисбатан ҳарбий амалиётни бошлади. Вазият фонида ФИФА бош котиби Маттиас Графстрем мавзуга муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Графстремнинг айтишича, у ҳам эрталаб бошқалар қатори янгиликларни ўқиган. ФИФА раҳбарияти шу куни йиғилиш ўтказган бўлса-да, ҳозирча воқеаларга батафсил изоҳ бериш эрта эканини таъкидлади. Унинг сўзларини ESPN келтирди: «Бугун эрталаб Эрондаги янгиликларни сизлар каби ўқидим. Бугун йиғилиш ўтказдик. Ҳозир буни батафсил шарҳлашга эрта. Дунё бўйлаб вазият ривожини кузатиб борамиз».

Шуни ҳам эслатиш жоизки, ёзда АҚШ Канада ва Мексика билан бирга футбол бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Мундиал йўлланмасини қўлга киритган жамоалар орасида Эрон терма жамоаси ҳам бор, шу боис вазият янада мураккаблашмоқда.

Ҳозирги амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина ҳисобланади. Ёзда «альбиселесте» жамоаси кубокни ҳимоя қилиш учун майдонга тушади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » ФИФА АҚШнинг Эронга қарши операцияси юзасидан изоҳ берди