date

Киммих «Дортмунд»га қарши ўйиннинг иккинчи бўлими оғир бўлишини айтди

Киммих «Дортмунд»га қарши ўйиннинг иккинчи бўлими оғир бўлишини айтди

«Бавария» яримҳимоячиси Йозуа Киммих Бундеслигада Дортмунднинг «Боруссия»сига қарши ўйин (3:2) якунлари ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мюнхен клуби танаффусга қадар минимал ҳисобда ортда қолган эди. Бироқ 70-дақиқага келиб Гарри Кейннинг дублидан сўнг мезбонлар олдинга чиқди. 83-дақиқада «Боруссия» ҳисобни тенглаштирди, аммо кўп ўтмай «Бавария» яна гол уриб, устунликни сақлаб қолди. Ғалаба голи муаллифи Киммих бўлди.

«Бугун кўп жисмоний кураш ва хатолар бўлди, айниқса биринчи бўлимда. Ўйин ритми тез-тез бузилди. Иккинчи бўлимда эса учрашув анча динамиклашди. Танаффусда «Боруссия»га Чемпионлар лигасидаги ўйинлар сабаб тиғиз тақвим фонида бу темпни ушлаб туриш қийин бўлишини тушунгандик. Якунда устунлик биз томонда бўлишини билардик ва, бахтимизга, шу имкониятдан фойдаландик», — дея Киммихнинг сўзларини келтиради Bayern & Germany.

Ушбу ғалабадан сўнг «Бавария» турнир жадвалида «Боруссия»дан узоқлашиб, фарқни 11 очкогача етказди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Киммих «Дортмунд»га қарши ўйиннинг иккинчи бўлими оғир бўлишини айтди