Ковач «Бавария»га 2:3 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг фикр билдирди

Ковач «Бавария»га 2:3 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг фикр билдирди

Германия чемпионатининг 24-туридаги марказий учрашувда Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси Мюнхеннинг «Бавария»сига 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Ўйиндан кейин «арилар» бош мураббийи Нико Ковач натижа юзасидан ўз муносабатини билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассиснинг таъкидлашича, Чемпионлар лигасидан чиқиб кетганига қарамай, жамоа муносиб ўйин намойиш этган. Ковач футболчилар характер кўрсатганини айтиб, бироз омад улар томонида бўлганида, ҳеч бўлмаганда дурангга эришиш мумкинлигини қўшимча қилди. Бироқ якунда рақиб футболчиларининг маҳорати учрашув тақдирини ҳал қилган.

Ушбу ғалабадан сўнг «Бавария» «Боруссия»дан очколар бўйича устунлигини 11 тага етказди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар