Россия аёллар терма жамоаси БААда режа бўйича қолмоқда

БААда ўтаётган халқаро турнида иштирок этаётган Россия аёллар терма жамоасининг режаларига Яқин Шарқдаги мураккаб сиёсий вазиятга қарамай ўзгартириш киритилмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Россия футбол иттифоқи (РФИ) матбуот хизмати жамоа Pink Ladies Cup доирасидаги қолган икки учрашувга одатдаги тартибда тайёргарликни давом эттираётганини маълум қилди.
РФИ вакилларининг "Match TV"га айтишича, ҳозирча тақвим ўзгаришсиз: бугун терма жамоада тайёргарлик машғулотлари, эртага ўйинолди ишлари, 3 март куни эса учрашув бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, россиялик футболчилар турнирдги илк ўйинда Танзания жамоасини 4:1 ҳисобида йирик мағлуб этганди. 3 март куни Россия Гана билан, 6 март куни эса Гонконгга қарши майдонга тушади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг