Рашфорд «Барселона» билан тўлиқ шартнома бўйича келишди

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Маркус Рашфорд, ҳозирда «Барселона»да ижара асосида тўп сураётган бўлса-да, яқин вақт ичида каталонияликлар сафида тўлиқ футболчига айланиши кутилмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Sport.es журналистлари хабарига кўра, англиялик футболчи Испания чемпиони билан уч йиллик шартнома имзолаш бўйича келишувга эришган. Битим «Барселона»га 30 миллион евроқа тушиши айтилмоқда.
Жорий мавсумда 28 ёшли ҳужумчи каталон клуби таркибида 22 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол ва 6 та ассист қайд этди. Томонлар ўртасидаги ижара келишуви мавсум якунида ўз ниҳоясига етади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг