date

«Барселона» Левандовски жароҳати сабаб йўқотганини маълум қилди

«Барселона» Левандовски жароҳати сабаб йўқотганини маълум қилди

«Барселона» ҳужумчиси Роберт Левандовски клуб лазаретига тушиб қолди. Клуб расмий хабарига кўра, тиббий текширувлар футболчида чап кўз косаси суяги синишини аниқлаган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Қайд этилишича, Левандовски Испания Кубоги ярим финалининг «Атлетико»га қарши жавоб ўйинида майдонга туша олмайди.

2025/2026 йилги мавсумда поляклик форвард 32 та расмий учрашувда қатнашиб, 14 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

«Барселона» «Атлетико»ни сешанба, 3 март куни ўз майдонида қабул қилади. Бу жавоб баҳси бўлади: илк учрашувда каталонияликлар Мадридда 0:4 ҳисобида мағлуб бўлишганди ва энди камбек қилишлари керак.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Барселона» Левандовски жароҳати сабаб йўқотганини маълум қилди