date

Люк Шоу “Манчестер Юнайтед”даги навбатдаги жароҳатини олди

Люк Шоу “Манчестер Юнайтед”даги навбатдаги жароҳатини олди

“Манчестер Юнайтед” ҳимоячиси Люк Шоу яна жароҳат олди. АПЛнинг “Кристал Пэлас”га қарши ўйинида у биринчи бўлим давомида алмаштиришга мажбур бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Transfermarkt маълумотларига кўра, Шоу “Манчестер Юнайтед” сафидаги фаолияти давомида бунгача 28 марта турли жароҳатлар билан сафдан чиққан эди. Янги муаммо унинг клубдаги 29-жароҳати сифатида қайд этилди.

Шоу 2014 йил ёзида “Саутгемптон”дан кўчиб ўтганидан бери “Манчестер Юнайтед” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Сўнгги икки мавсум — 2023/2024 ва 2024/2025 йилларда у олти жароҳат сабаб 101 та учрашувни ўтказиб юборди.

“Манчестер Юнайтед” — “Кристал Пэлас” баҳсини LiveResult портали матнли трансляция орқали ёритиб бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Люк Шоу “Манчестер Юнайтед”даги навбатдаги жароҳатини олди