«Валенсия» «Осасуна»ни ягона аниқ зарба билан енгди

Ла Лиганинг 26-турида «Валенсия» ўз майдонида «Осасуна»ни қабул қилди. Учрашувнинг асосий 90 дақиқасида жамоалар иккови бўлиб дарвозага атиги битта аниқ зарба йўллади ва у ҳам пеналти орқали амалга оширилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
65-дақиқада Умар Садик меҳмонлар жарима майдонида Серхио Эррера билан тўқнашувдан сўнг йиқилди ва ҳакам 11 метрлик жарима зарбасини белгилади. Пеналти зарбасини Ларжи Рамазани аниқ ижро этди: дарвозабон жойидан қимирламади, ҳисоб эса 1:0 кўринишига келди.
Ўйин давомида «Валенсия» рақибига нисбатан бироз фаолроқ кўринди. Бу ғалабадан сўнг жамоа турнир жадвалида 12-ўринни бўлишиб турибди, «Осасуна» эса 10-поғонада қолди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг