21:43 / 23.03.2017
4 666

Ўзбекистон қулай имкониятдан фойдалана олмади ва Сурияга ютқазиб қўйди

Ўзбекистон қулай имкониятдан фойдалана олмади ва Сурияга ютқазиб қўйди
Малайзия давлатининг Малакка шаҳрида жойлашган "Hang Jebat Stadium" ўйингоҳида Сурия ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасида ЖЧ-2018 саралаш учрашуви ўз ниҳоясига етди.

Унда 1:0 ҳисоби қайд этилиб, сурияликларнинг ғалабаси билан якунланди, деб ёзади Уфф.уз сайти.

Биринчи бўлимда Ўзбекистоннинг кичик устунлиги остида ўтган бўлсада, умуман танаффусга қадар майдонда тенгкураш бўлди.

Ҳамюртларимизда бир қатор қулай стандарт вазиятлар бўлди, бироқ илк таймда дарвозалар дахлсиз қолди.

Иккинчи бўлимда вакилларимиз босимни оширишга ҳаракат қилишди, бироқ бу куни йигитларимизнинг ўйини ҳеч қовушмади. Ҳар сафар ё техник хато, ё рақиб ҳимоячиларининг ишончли ўйини бунга сабаб бўлди.

Терма жамоамиз устози Самвел Бабаян ҳужумчиларни майдонга туширди. Саша Гейнрихни ўйинга ташлади.

Бизни кўпгина ўйинларда қутқариб, қимматли ғалабаларни келтирган Александр ҳам бу куни бутун жамоамиз каби анчагина ёмон ўйнади.

Иккинчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида бизнинг дарвозага пенальти белгиланди ва Умар Харбин пенальтидан жамоасини олдинга олиб чиқди.

Шу тариқа, Сурия ғалабани илиб кетди ва Ўзбекистон иккинчи ўринга кўтарилиб олиш учун қулай вазиятни қўлдан бой берди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон қулай имкониятдан фойдалана олмади ва Сурияга ютқазиб қўйди