date

«РБ Лейпциг» «Гамбург» майдонида иродали ғалабага эришди

«РБ Лейпциг» «Гамбург» майдонида иродали ғалабага эришди

Германия чемпионатининг 24-тури доирасидаги сўнгги учрашувда «Гамбург» ўз майдонида «РБ Лейпциг»ни қабул қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мезбонлар ўйинни эҳтиёткор бошлади ва 22-дақиқада қарши ҳужумдан ҳисобни очди: Уильям Микелбренсиснинг ҳал қилувчи узатмасидан кейин Фабиу Виeйра аниқ зарба берди — 1:0. Бироқ «РБ Лейпциг» тез орада жавоб қайтарди: Ридле Бакунунг узатмасини Ромуло Круз товон билан чиройли якунлаб, мувозанатни тиклади — 1:1. Орадан кўп ўтмай Круз яна вазиятга эга бўлди, аммо дарвозабон унинг дубл қайд этишига йўл қўймади.

Иккинчи бўлим бошида «буқалар» олдинга чиқиб олди: Крузнинг пасидан сўнг Ян Диоманд жарима майдони ичида аниқ зарба йўллади — 1:2. Кўп ўтмай Николай Ремберг қўли билан ўйнаб қўйди ва ҳакам пенальти белгилади, аммо Крузнинг зарбасини дарвозабон қайтарди. Шунингдек, Эзекиел Банзузининг қулай вазиятдаги зарбаси нишонга бормагани ҳам ёдда қолди.

Натижада «РБ Лейпциг» сафaрда 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, уч очко билан турнир жадвалида бешинчи ўриндаги мавқеини мустаҳкамлади. «Гамбург» эса 11-поғонада қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «РБ Лейпциг» «Гамбург» майдонида иродали ғалабага эришди