date

Бруну Фернандеш Бекҳэм рекордини ортда қолдирди

Бруну Фернандеш Бекҳэм рекордини ортда қолдирди

"Манчестер Юнайтед" навбатдаги учрашувда ҳам характер кўрсатиб, "Кристал Пэлас" устидан иродали ғалабани қўлга киритди. Жамоанинг етакчиларидан Бруну Фернандеш яна ёрқин ўйин намойиш этиб, бир гол урди ва яна бир голга узатма берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Португалиялик ярим ҳимоячи учун бу Англия чемпионатида "МЮ" сафидаги 18-учрашув бўлди: у ўша ўйинларда ҳам гол уриб, ҳам ассист қайд этишга улгурди. Шу тариқа Фернандеш ушбу кўрсаткич бўйича клуб афсонаси Дэвид Бекҳэмни ортда қолдирди — Бекҳэмда бундай ўйинлар сони 17 та эди.

Бу рўйхатда ҳозирча фақат икки футболчи олдинда: Уэйн Руни фаолиятида 35 та шундай ўйин ўтказган, Райан Гиггс эса "Манчестер Юнайтед"даги фаолияти давомида 22 бор гол+ассист билан ажралиб турган. Фернандеш эса юқори даражада атиги олтинчи мавсумини ўтказаётганига қарамай, тарихий натижаларга яқинлашмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Бруну Фернандеш Бекҳэм рекордини ортда қолдирди