Себастьян Хёнесс «Штутгарт»ни Бундеслигада 100-марта бошқарди

Бундеслиганинг 24-турида «Штутгарт» ўз майдонида «Волфсбург»ни 4:0 ҳисобида йирик мағлуб этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ушбу ғалаба «шваблар» устози Себастьян Хёнесс учун ўзига хос сана — Бундеслигада «Штутгарт» бошқарувидаги 100-ўйинига муносиб совға бўлди. Клуб тарихида Бундеслигада 100 ва ундан кўп учрашувда жамоани бошқарган сўнгги мураббий Феликс Магат бўлиб, у 2001–2004 йилларда ишлаган.
Кейинги турда «Штутгарт» сафарда «Майнц»га қарши баҳс олиб боради. Учрашув 7-март, шанба куни бўлиб ўтади. Ҳозирда жамоа Германия чемпионати турнир жадвалида 4-ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг