date

Наварро Роналду билан эпизодни эслаб, мени қамашмоқчи эди деди

Наварро Роналду билан эпизодни эслаб, мени қамашмоқчи эди деди

2012 йилда «Леванте» ҳимоячиси Давид Наварро Испания чемпионатидаги ўйинлардан бирида «Реал» сафидаги Криштиану Роналду билан кескин тўқнашув марказида қолган эди. Учрашувнинг 3-дақиқасидаёқ Наварро тирсаги билан рақибига зарба бериб юборган, натижада Роналду қошидан ёрилиб кетган ва қонга беланган футболкасини алмаштиришига тўғри келган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Наварронинг айтишича, энг катта босимни у ўша пайтда Мадрид матбуотидан кўрган. «Улар мени ҳибсга олишни талаб қилишди. Ростини айтсам, ўйин тезлигида зарбани ҳам сезмадим. Мен ва Хуанфран тўп учун сакрагандик, Криштиану эса орқадан югуриб келиб курашга қўшилди. Мен уни кўрмаганман», — дея собиқ футболчининг сўзларини derbyderbyderby.it келтиради.

Эслатиб ўтамиз, Давид Наварро 2017 йилда футболчилик фаолиятини якунлаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Наварро Роналду билан эпизодни эслаб, мени қамашмоқчи эди деди