«Бавария» Николас Жексон бўйича якуний қарорга келди

Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳужумчи Николас Жексон билан мавсум якунида хайрлашади. Клуб сенегаллик футболчини «Челси»дан ижара асосида, кейин сотиб олиш банди билан олганди, бироқ бу банд ишга туширилмайди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шунингдек, ижарани узайтириш варианти ҳам кўриб чиқилмаяпти. Инсайдер Фабритсио Романо маълумотига кўра, Жексоннинг ёзда «Бавария»да қолиши эҳтимоли нолга тенг.
Жексон яна «Челси»га қайтади, аммо Лондон клуби раҳбарияти ҳам унга катта умид боғламаётгани аввалроқ бир неча манбалар томонидан таъкидланган. 24 ёшли футболчининг «кўклар» билан амалдаги шартномаси 2033 йилгача мўлжалланган, Transfermarkt уни 45 млн еврога баҳоламоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг