date

Реал Мадрид Манчестер Сити иқтидорини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Реал Мадрид Манчестер Сити иқтидорини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Мадриднинг Реал клуби келажак учун таркибни ёшартиришда давом этмоқда. Испания матбуотида тарқалган хабарларга кўра, қироллик клуби Манчестер Сити вакили, 20 ёшли инглиз футболчиси Нико О'Райлини ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Мадридликлар скаутлари айнан Британия бозорида ёш ва иқтидорли ўйинчиларни қидиришга алоҳида эътибор қаратишган. Бу ҳақда vesti.kz хабар беради.

Нико О'Райли гарчи марказий ярим ҳимоячи сифатида танилган бўлса-да, Пеп Гвардиола қўл остида кўпроқ ҳимоя қанотларида ҳаракат қилмоқда. У жорий мавсумда барча турнирларда 40 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди. Футболчининг Манчестер Сити билан 2030-йилга қадар мўлжалланган узоқ муддатли шартномаси мавжуд бўлишига қарамай, Реал Мадрид унинг трансфери бўйича жиддий иш олиб бормоқчи.

Transfermarkt портали ёш футболчининг бозор қийматини 40 миллион евро атрофида баҳоламоқда. Мадрид клуби раҳбарияти Нико О'Райли келажакда жаҳон футболининг янги юлдузига айланишига ишонч билдирмоқда. Айни дамда томонлар ўртасидаги музокаралар расман бошланмаган бўлса-да, ушбу трансфер ёзги мавсумнинг энг шов-шувли воқеаларидан бирига айланиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Реал Мадрид Манчестер Сити иқтидорини ўз сафига қўшиб олмоқчи