date

Марокаш терма жамоасида кутилмаган мураббий алмашинуви

Марокаш терма жамоасида кутилмаган мураббий алмашинуви

Жаҳон чемпионатига саноқли ойлар қолган бир паллада Марокаш футболида катта ўзгариш юз берди. Мамлакат қироллик футбол федерацияси терма жамоа бош мураббийи Волид Рикрокийнинг истеъфосини қабул қилди. Рикрокий қўл остида жамоа 2022 йилги мундиалда ярим финалгача етиб борган ва 2025 йилги Африка кубогида финалда иштирок этганди.

Бўшаб қолган бош мураббий лавозимига Муҳаммад Уаҳби тайинланди. 49 ёшли мутахассис шу пайтгача Марокашнинг ёшлар жамоаларида самарали фаолият юритган. Хусусан, унинг қўл остидаги U-20 терма жамоаси 2025 йилда жаҳон чемпиони бўлишга муваффақ бўлган эди. Уаҳби 2022 йилдан буён мамлакатнинг U-20 ва U-23 жамоаларини бошқариб келаётган тажрибали мураббийлардан бири ҳисобланади.

Олдинда турган 2026 йилги жаҳон чемпионатида Марокаш терма жамоаси Бразилия, Ҳаити ва Шотландия каби кучли рақиблар билан бир гуруҳдан жой олган. Янги мураббий олдига қўйилган асосий вазифа қисқа вақт ичида жамоани мундиалга муносиб тайёрлаш ва гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўтишдан иборат.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Марокаш терма жамоасида кутилмаган мураббий алмашинуви