date

Иван Эльгера Хаби Алонсонинг истеъфосини кескин танқид қилди

Иван Эльгера Хаби Алонсонинг истеъфосини кескин танқид қилди

"Реал Мадрид" собиқ ҳимоячиси Иван Эльгера клубдаги мураббийлар алмашинуви борасида ўзининг танқидий фикрларини билдирди. У "Bajo Palos" подкастида Хаби Алонсонинг ишдан бўшатилишини шошилинч ва асоссиз қарор деб атади. Эльгеранинг сўзларига кўра, Алонсо қўл остида жамоа айниқса ҳимояда жуда тартибли ва мустаҳкам ўйин кўрсатаётган эди.

Собиқ футболчи клуб раҳбариятининг қарорлар занжирини тушуниш қийинлигини таъкидлади. Унинг фикрича, "Реал Мадрид" каби топ клубда ишлаш учун тажрибали мутахассис керак эди. Эльгера узоқ йиллар давомида "Кастилья"ни бошқарган Раул номзоди бу лавозимга кўпроқ мос келишини, у клуб муҳитини ва қадриятларини яхши тушунишини алоҳида қайд этди.

Шу билан бирга, Иван Эльгера Альваро Арбеоанинг тайинланишига нисбатан ҳам шубҳа билан қаради. Унинг таъкидлашича, юқори дивизионда тажрибаси бўлмаган ва ўз жамоаси билан муваффақиятсизликка учраётган мураббийни асосий таркибга жалб қилиш мантиқсиз қадамдир. Эльгера бу ҳолатни "Реал Мадрид" учун навбатдаги хато ва маъносиз қарор деб баҳолади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Иван Эльгера Хаби Алонсонинг истеъфосини кескин танқид қилди