date

Интер Майами янги стадионининг очилиш санаси маълум бўлди

Интер Майами янги стадионининг очилиш санаси маълум бўлди

Сўнгги вақтларда "Интер Майами" клуби ўз мухлислари учун янада қулай шароит яратиш мақсадида янги стадион қурилишини жадаллаштирган эди. Лионель Месси ва унинг юлдузли жамоадошлари тўп сурадиган мазкур арена қурилиш ишлари якунига етиб қолди ва яқин кунларда ўз эшикларини очишга тайёрланмоқда.

Клуб раҳбарияти 3 март куни Флорида штатида стадионнинг тижорий ҳуқуқларига бағишланган махсус тадбир ўтказди. Ушбу йиғилишда аренанинг расмий очилиш санаси 4 апрель этиб белгилангани эълон қилинди. Бу янгилик мухлислар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди.

Режага кўра, 4 апрель куни "Интер Майами" мунтазам чемпионат доирасида "Остин" жамоасини қабул қилади. Айнан шу баҳс янги стадиондаги илк расмий учрашув бўлиши кутилмоқда. Янги арена нафақат футболчилар, балки мухлислар учун ҳам юқори даражадаги қулайликларни тақдим этиши кўзда тутилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Интер Майами янги стадионининг очилиш санаси маълум бўлди