UFC 326 турнирининг барча натижалари маълум бўлди

АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида навбатдаги йирик жанг кечаси – УФC 326 турнири бўлиб ўтди. Кечанинг марказий тўқнашувида машҳур жангчилар Макс Холлоуэй ва Чарльз Оливейра БМФ камари учун октагонга кўтарилишди. Беш раунд давом этган шиддатли баҳсда бразилиялик Чарльз Оливейра рақибидан устун келиб, нуфузли камарни қўлга киритди.
Турнир доирасида бошқа қизиқарли жанглар ҳам бўлиб ўтди. Хусусан, асосий кардда Грегори Родригес ва Дрю Добер ўз рақибларини муддатидан аввал нокаутга учратишди. Шунингдек, Раул Росас ва Кайо Боррало каби жангчилар ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалабани тантана қилишди.
Прелим босқичида эса Родольфо Беллато, Дияр Нурғожай, Сумудаэржи, Ниамжаргал Тумендемберел, Альберто Монтес, Донте Жонсон ҳамда Коди Гарбрандт ўз жангларида муваффақият қозонишди. Айниқса, Коди Гарбрандтнинг рақиби устидан эришган ёрқин ғалабаси мухлислар эътиборини тортди. Умуман олганда, УФC 326 турнири кутилганидек муросасиз ва томошабоп жангларга бой ўтди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!