date

"Атлетико" ҳимоячиси футболни гўшт майдалагичга ўхшатди

"Атлетико" ҳимоячиси футболни гўшт майдалагичга ўхшатди

Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳимоячиси Хосе Хименес замонавий футбол тақвимидаги тиғиз ўйинлар жадвалига нисбатан кескин танқидий фикрларини билдирди. Уругвайлик футболчининг сўзларига кўра, ҳозирги шароитда ўйинчилар жисмоний ва руҳий жиҳатдан жуда катта босим остида қолмоқда.

"Бу худди ҳақиқий гўшт майдалагичга ўхшайди. Бизга дам олиш учун вақт керак, чунки футболчилар ўз соғлиғини хавф остига қўймоқда. Ҳозирги ҳолатимиз худди циркдаги масхарабозларга ўхшайди, қачон буюришса, ўша пайтда майдонга тушишга мажбурмиз", — дея таъкидлади Хименес "Marca" нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, 7 март куни Диэго Симеоне шогирдлари Ла Лига доирасидаги баҳсда "Реал Соседад" устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди. Шунга қарамай, жамоа дам олишга улгурмай, навбатдаги муҳим беллашувга тайёргарлик кўрмоқда. Мадридликлар 10 март куни Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасида Лондонда "Тоттенхем" меҳмони бўлишади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » "Атлетико" ҳимоячиси футболни гўшт майдалагичга ўхшатди