date

Хави «Барселона» раҳбариятидан норози

Хави «Барселона» раҳбариятидан норози

"Барселона" клубининг собиқ бош мураббийи Хави жамоани бошқарган давридаги муаммолар ва трансфер сиёсати ҳақида илк бор очиқ гапирди. Унинг сўзларига кўра, клуб раҳбарияти унинг асосий трансфер мақсадларини амалга оширишга тўсқинлик қилган. Хави айниқса, Серхио Бускетс ўрнини боса оладиган Мартин Зубимендини таркибга қўшиб олишни жуда истаган, бироқ клуб молиявий қийинчиликларни баҳона қилиб, бу трансферга рухсат бермаган. Бу ҳақда goal.com хабар беради.

Испаниялик мутахассис нафақат Зубименди, балки Лионель Мессининг қайтиши масаласида ҳам жиддий келишмовчиликлар бўлганини таъкидлади. Хавининг айтишича, 2023 йил бошида Месси билан музокаралар муваффақиятли якунланган ва футболчи жамоага қайтишга тайёр бўлган. Бироқ "Барселона" президенти Жоан Лапорта якунда бу келишувни барбод қилган. Хави ўзини клуб томонидан алдангандек ҳис қилаётганини ва раҳбариятнинг спорт лойиҳасига нисбатан муносабати унинг умидларини пучга чиқарганини яширмади.


Интервью давомида Хави клуб ичидаги ички зиддиятлар ва президент билан бўлган совуқ муносабатлар ҳақида ҳам тўхталди. Унинг фикрича, клуб томонидан тарқатилган айрим маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Шунингдек, Хави ўзидан кейин келган Ханси Фликнинг одобли ҳаракатини алоҳида эътироф этди. Флик "Барселона" бошқарувини қабул қилиб олганидан сўнг, Хавининг уйига ташриф буюриб, юзага келган ноқулай вазият учун узр сўраган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Хави «Барселона» раҳбариятидан норози