Чемпионлар лигаси қайтмоқда: "катта ўйин"лар эртага бошланади

УЕФА Чемпионлар лигасининг 1/8 финал баҳслари эртага старт олади. Плей-оффнинг бу босқичи ҳар доим алоҳида кайфият: бир хато — кетиш, бир гол — тақдир. Шунинг учун ҳам бир қатор тўқнашувлар аллақачон мухлислар диққат марказига айланиб улгурди.
Бу босқичда “Барселона” — “Ньюкасл”, “Манчестер Сити” — “Реал Мадрид” ва ПСЖ — “Челси” ўртасидаги қарама-қаршиликлар энг кўп муҳокама қилинаётган афишалардан. Қуйида барча ўйинларнинг бошланиш вақтлари келтирилган.
Биринчи ўйинлар
10 март
22:45 — "Галатасарай" — "Ливерпуль"
01:00 — "Ньюкасл" — "Барселона"
01:00 — "Аталанта" — "Бавария"
01:00 — "Атлетико" — "Тоттенхэм"
11 март
22:45 — "Арсенал" — "Байер"
01:00 — "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити"
01:00 — ПСЖ — "Челси"
01:00 — "Интер" — "Спортинг"
Жавоб учрашувлари 17 ва 18 март кунлари бўлиб ўтади.
Жавоб учрашувлари
17 март
22:45 — "Спортинг" — "Интер"
01:00 — "Манчестер Сити" — "Реал Мадрид"
01:00 — "Челси" — ПСЖ
01:00 — "Арсенал" — "Байер"
18 март
22:45 — "Барселона" — "Ньюкасл"
01:00 — "Бавария" — "Аталанта"
01:00 — "Ливерпуль" — "Галатасарай"
01:00 — "Тоттенхэм" — "Атлетико"
Қисқаси, олдинда ҳақиқий “европа кечалари” турибди: кимдир афсона ёзади, кимдир эса орзусини тўхтатиб қўяди. Тайёр туринг — бу ҳафта уйқу режимига сал “тазйиқ” бўлади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!