date

«Реал» ҳужумчиси оғир жароҳатдан кейин жарроҳлик амалиётини ўтказди

«Реал» ҳужумчиси оғир жароҳатдан кейин жарроҳлик амалиётини ўтказди

Мадриднинг "Real" клуби ҳужумчиси Родриго Гоэс муваффақиятли жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди. Бразилиялик футболчининг ўнг оёғидаги олдинги хочсимон боғламалар ва ташқи мениск ёрилиши аниқлангач, шифокорлар зудлик билан операция ўтказишга қарор қилишди. Клуб расмий сайтининг маълум қилишича, жарроҳлик жараёни "Real" тиббиёт хизмати назорати остида амалга оширилган.

Ушбу нохуш ҳолат Испания чемпионатининг 26-тури доирасида "Xetafe"га қарши кечган баҳсда юз берди. Қизиғи шундаки, Родриго жароҳат олганига қарамай, учрашувни охиригача якунлаб қўйган. У майдонга 55-дақиқада тушган бўлса-да, оғриққа чидаб ўйинни давом эттирган. Эндиликда футболчи яқин кунлардан бошлаб тикланиш жараёнига киришади.

Жорий мавсумда Родриго "Real" сафида барча мусобақаларда 27 та учрашувда майдонга тушишга улгурди. У ўз ҳисобига 3 та гол ва 6 та голли узатмани ёздириб қўйган. Ҳозирча футболчининг сафга қайтиш муддати ҳақида аниқ маълумот берилмади, бироқ бундай турдаги жароҳатлар одатда узоқ муддатли реабилитацияни талаб қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Реал» ҳужумчиси оғир жароҳатдан кейин жарроҳлик амалиётини ўтказди