date

«Нефтчи» Фарғонада «Андижон»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

«Нефтчи» Фарғонада «Андижон»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Суперлигасида 3-тур учрашувлари бошланди ва стартдаёқ Фарғонадаги муҳит ўз сўзини айтди. Турнинг илк беллашувида «Нефтчи» ўз майдонида «Андижон»ни қабул қилди ва ишончли, таъсирчан ўйин намойиш этиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Баҳснинг биринчи ярмида жамоалар эҳтиёткор ҳаракат қилди, аммо мезбонлар босимни аста-секин кучайтириб борди. 42-дақиқада айнан шу устунлик голга айланди: Алишер Одилов ҳисобни очди ва трибуналарни “портлатди” — 1:0.

Иккинчи бўлимда эса «Нефтчи» рақибни умуман ҳушига келтирмади. 50-дақиқада Жамшид Искандеров ўзининг голи билан ҳисобни 2:0 га етказди. Орадан кўп ўтмай, 56-дақиқада Анваржон Ғофуров ҳам дарвоза йўлини топди — 3:0.

Бу учрашувда Жамшид Искандеров асосий қаҳрамон бўлди: у нафақат битта гол урди, балки икки бор голли узатма ҳам бериб, жамоасининг ҳужумига йўл очди. Искандеров Алишер Одилов ва Анвар Ғофуровнинг голларига ассистентлик қилди.

Шу тариқа, «Нефтчи» уч турдан кейин 9 очко жамғариб, пешқадамликни янада мустаҳкамлаб олди. «Андижон» эса ҳозирча 3 очко билан қолмоқда.

Суперлига. 3-тур
Нефтчи – Андижон 3:0
Голлар: Алишер Одилов, 42 (1:0), Жамшид Искандаров, 50 (2:0), Анваржон Ғофуров, 56 (3:0)

Нефтчи: Ботирали Эргашев, Боян Сигер, Муҳсинжон Убайдуллаев, Анваржон Ғофуров, Иброҳимҳалил Йўлдошев, Аброрбек Исмоилов (Ратинио, 69), Владимир Йовович (Асилбек Жумаев, 69), Жамшид Искандеров (Фаррух Сайфиев, 78), Йован Жокич, Алишер Одилов (Хуршид Ғиёсов, 69), Стипе Перица.

Андижон: Раҳимжон Давронов, Неманя Чаласан, Игорь Голбан, Ислом Тўхтахўжаев, Маҳмуджон Маҳамаджонов, Одилбек Абдумажидов (Жамшид Болтабоев, 46), Александре Андроникашвили, Драган Черан, Мартин Боакье, Имеда Ашортия, Пўлатхўжа Холдорхонов.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Нефтчи» Фарғонада «Андижон»ни йирик ҳисобда мағлуб этди