date

Шмейхель Тудорнинг қарорини кескин танқид қилди

Шмейхель Тудорнинг қарорини кескин танқид қилди

Чемпионлар лигасининг нимчорак финалида "Атлетико Мадрид" ва "Тоттенхэм" жамоалари ўртасидаги учрашув кутилмаган воқеаларга бой бўлди. Ўйиннинг дастлабки дақиқаларидаёқ инглиз клуби дарвозасига учта тўп киритилди. Ушбу ҳолатдан сўнг жамоа бош мураббийи Игор Тудор кутилмаган қарорга келди. Бу ҳақда goal.com хабар беради.

"Тоттенхэм" дарвозабони Антонин Кинский сўнгги бор октябр ойида майдонга тушган эди. Орадан қарийб олти ой ўтиб, у Чемпионлар лигаси доирасидаги муҳим баҳсда асосий таркибда майдонга қайтди. Бироқ унинг қайтиши омадсиз якунланди. Маркос Лоренте, Антуан Гризманн ва Хулиан Алварес томонидан киритилган голлар эвазига Диего Симеоне шогирдлари 15 дақиқа ичида 3:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Учинчи голдан икки дақиқа ўтиб, кўз ёшларини тия олмаган Кинский захирага олинди. Унинг ўрнига октябр ойидан бери барча ўйинларда қатнашиб келаётган Гульелмо Викарио майдонга туширилди.

Ушбу вазият юзасидан "Манчестер Юнайтед" клубининг собиқ дарвозабони Петер Шмейхел ўз фикрини билдириб ўтди. У Игор Тудорнинг 17 дақиқадаёқ дарвозабонни алмаштириш қарорини кескин танқид қилди.

"Келажакда унинг исми тилга олинганда, бутун футбол оммаси айнан шу вазиятни эслайди. Уни ҳеч бўлмаганда танаффусгача қўллаб-қувватлаш керак эди. Тудор унинг фаолиятини бутунлай барбод қилди. Мен дарвозабонга чин дилдан ачинаман", — деди Шмейхел CBS Sports телеканалига берган интервьюсида.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Шмейхель Тудорнинг қарорини кескин танқид қилди