date

Инфантино Трамп билан учрашди: Эрон масаласига ойдинлик кирди

Инфантино Трамп билан учрашди: Эрон масаласига ойдинлик кирди

ФИФА президенти Жанни Инфантино АҚШ президенти Доналд Трамп билан 2026 йилги жаҳон чемпионатига тайёргарлик мавзусида учрашув ўтказганини маълум қилди. Инфантинога кўра, суҳбатда турнирга тайёргарлик жараёни ва мусобақа бошланишига 93 кун қолгани ҳам муҳокама қилинган.

Энг кўп эътибор тортган нуқта — Эрон билан боғлиқ вазият. Инфантино айтишича, Эрон миллий жамоаси ЖЧ–2026га йўлланмани қўлга киритган ва учрашув вақтида президент Трамп Эрон термаси АҚШда ўтадиган мусобақада қатнашиши мумкинлигини яна бир бор тасдиқлаган.

«Бугун кечқурун АҚШ президенти Доналд Ж. Трамп билан учрашиб, бўлажак ФИФА жаҳон чемпионатига тайёргарлик жараёнини ва турнир бошланишига 93 кун қолганини муҳокама қилдик.

Шунингдек, Эрон билан боғлиқ вазият ҳам кўриб чиқилди. Эрон миллий жамоаси ЖЧ—2026га йўлланма олган. Суҳбат давомида президент Трамп Эрон жамоаси АҚШда ўтадиган турнирда қатнаша олишини яна бир бор тасдиқлади», — деди Инфантино.

ФИФА раҳбари, шунингдек, жаҳон чемпионати футбол орқали дунё халқларини яқинлаштирадиган ва бирлаштирадиган катта воқеа эканини алоҳида урғулаган.

Маълумот учун, 2026 йилги жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Инфантино Трамп билан учрашди: Эрон масаласига ойдинлик кирди