
26 март куни «Зенит» ва «Динамо» футбол клублари собиқ ўйинчиси Владимир Казаченок 65 ёшида ҳаётдан кўз юмди, деб ёзади Кун.уз нашри.
Ўлим сабаблари ҳозирча номаълум.
Казаченок – Собиқ Иттифоқ чемпионатларида уч бора бронза медалини қўлга киритган. Шунингдек у уч марта мамлакат чемпионатининг энг яхши 33 футболчиси рўйхатига киритилган, деб хабар бермоқда «Зенит» расмий сайти.
Казаченок мураббий сифатида Ленинграднинг «Динамо»си, «Зенит» болалар ва ўсмирлар футбол мактаби, «Светогорц», «Петротрест», «Химки», «Смена-Зенит» ҳамда Эстониянинг «Калева»сида ишлаган.
2014 йилдан бошлаб «Зенит» академияси ўқув-машғулот маркази директори бўлиб ишлаб келаётганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар