Ўзбек гимнастикачилари Жаҳон кубоги финалига чиқди

Туркияда бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги босқичининг биринчи куни якунланди, Ўзбекистон миллий жамоасининг икки аъзоси мувоффақиятли равишда финалга чиқди.
Оксана Чусовитина 13.083 балл тўплаб, сакрашда финалга чиқди, Абдуллазиз Мирвалиев эса 13.533 балл билан ердаги машқда финалга йўлланма олди. Иккала спортчи ҳам ўз йўналишларида саккизталикдан жой олди ва эртаси куни медаллар учун курашади.
Саралаш босқичининг иккинчи куни бугун бўлиб ўтади, кўпроқ гимнастикачилар финал учун курашмоқда. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси жамоанинг мусобақадаги натижалари ҳақида маълумот берди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг