14:45 / 27.03.2017
5 648

Самвел Бабаян: “Менга ҳайкал қўйиш шарт эмас”

Самвел Бабаян: “Менга ҳайкал қўйиш шарт эмас”
Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионининг анжуманлар залида эртага бўлиб ўтадиган Ўзбекистон - Қатар учрашуви олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Самвел Бабаян журналистлар саволларига жавоб берди, деб ёзади Qalampir.uz сайти.

“Малайзияда қайд этилган натижалар учун мухлислар олдида узр сўрайман. Деярли барча ўйинлар ғалаба ва мағлубият орасида туради. Сурия билан ўйинда қаердадир мен хато ҳам қилгандирман. Афсуски, оптимал таркибда ўйнай олмаяпмиз, — дея гап бошлади Бабаян. — Денисов эртага майдонга туша олмайди. Бундан афсусдамиз. Гуруҳдаги кураш сўнгги тургача давом этади. Рақиблар ҳам очко йўқотмоқда. Асосий мақсадимиз ғалаба қозониш ва ЖЧ га йўл олиш”.

Самвел Бабаян истеъфо ва таркиб ҳақида саволга қуйидагича жавоб берди:

“Айни вақтда энг кучли таркибга эга эканимиз ҳақидаги сўзлардан қочмайман. Бу ҳақиқатан ҳам шундай. Балки эратага ҳам истеъфога чиқарман. Асосийси, Ўзбекистон МТЖ ЖЧга йўл олиши керак. Ўзбекистон футбол федерацияси бизга барча шароитларни қилиб беряпти. Менга ҳайкал қўйиш шарт эмас”.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал оммавий ахборот воситалари орқали ЎФФ қошидаги Терма жамоалар маркази ходимининг "Мураббийларимизга ҳайкал қўйиш керак", деган гапи турли муҳокамаларга сабаб бўлганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Самвел Бабаян: “Менга ҳайкал қўйиш шарт эмас”