ПСЖ "Челси"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва чоракфиналга чиқди

Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб баҳсида Лондонда “Челси” ва “ПСЖ” ўртасидаги тўқнашув катта қизиқиш билан кузатилди. Илк дақиқаларданоқ устунликни қўлга олган парижликлар рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади ва ишончли ғалабани расмийлаштирди.
Учрашувнинг 6-дақиқасида Хвича Кварацхелия ҳисобни очиб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Орадан кўп ўтмай, 14-дақиқада Барколя фарқни икки бараварга оширди. Иккинчи бўлимда ҳам “ПСЖ” устунликни сақлаб қолди ва 62-дақиқада Маюлу учинчи голни киритиб, баҳс тақдирини тўлиқ ҳал қилди.
Натижада парижликлар 3:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришиб, чоракфиналга йўл олди. Бу ўйинда “ПСЖ”нинг ҳужум чизиғидаги самарадорлиги ва жамоавий ўйини юқори даражада намоён бўлди.
EЧЛ. 1/8 финал.
"Челси" – "ПСЖ" 0:3 (умумий ҳисоб 2:8)
Голлар: Хварацхелия 6, Барколя 14, Маюлу 62
Челси – Санчес, Чалоба, Сарр, Ҳато, Кукуреля, Кайседо, Андрей Сантос, Палмер (Гарначо, 59), Энцо Фернандес (Лавиа, 60), Нету, Жоао Педро (Делап, 59).
ПСЖ: Сафонов — Хакими, Маркиньос, Пачо, Мендеш (Эрнандес, 66) — Заир-Эмери, Витинья, Невеш (Маюлю, 46) — Барколя (Дуэ, 59), Дембеле (Рамуш, 66), Кварацхелия (Ли, 73)
Шу тариқа, Франция гранди навбатдаги босқичга ишонч билан йўл олди ва чемпионлик учун курашни давом эттиради.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!