date

Ўзбекистон аёллар термаси Филиппинга қарши тарихий баҳсга тайёр

Ўзбекистон аёллар термаси Филиппинга қарши тарихий баҳсга тайёр

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси эртага Осиё Кубоги плей-офф босқичида кучли Филиппин термасига қарши майдонга тушади. Учрашув олдидан матбуот анжуманида жамоа бош мураббийи Котрина Кулбите ва футболчи Людмила Карачик иштирок этди.

Кулбите ўз нутқида эртанги баҳснинг аҳамиятига алоҳида тўхталиб: “Бу биз учун тарихий имконият ва ажойиб лаҳза. Плей-офф босқичидамиз, тарих яратишга бир қадам қолди. Эртанги ўйин жуда муҳим, лекин биз буни босим сифатида эмас, ишонч билан қабул қиламиз. Барча футболчилар бу босқичга етиб келиш учун катта меҳнат қилди, улар бу имкониятга лойиқ. Ҳар бир рақиб тайёр ва курашувчан. Биз ўз тайёргарлигимиз ва ўйин режамизга ишонамиз ва имкониятдан самарали фойдаланамиз”, — деди.

Футболчи Людмила Карачик эса шундай фикр билдирди: “Эртага ажойиб баҳс кутмоқда. Бу ўйин орқали Жаҳон чемпионати йўлланмаси ҳал бўлади. Рақиб кучли ва ҳар томонлама курашувчан. Биз ҳам юқори тайёргарликдамиз ва максимал даражада яхши ўйин намойиш этишга тайёрмиз”.

Термамизнинг эртанги баҳси мухлислар учун ҳам ҳаяжонли, ҳам тарихий аҳамиятга эга ва футболчилар бу имкониятдан тўлиқ фойдаланиш учун майдонга барча куч ва стратегиясини сафарбар қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон аёллар термаси Филиппинга қарши тарихий баҳсга тайёр