"Барселона" — "Ньюкасл" 7:2: киритилган голларни томоша қилинг (видео)

"Барселона" ЕЧЛ 1/8 финал жавоб учрашувида ўз майдонида "Нюкасл"ни 7:2 ҳисобида мағлуб этди. Каталонияликлар сафида Рафиня ва Роберт Левандовски дубл қайд этган бўлса, Марк Бернал, Фермин Лопес ҳамда Ламин Ямал ҳам гол урди. "Нюкасл"нинг иккала голига Эланга муаллифлик қилди. Ханси Флик шогирдлари икки ўйин натижасига кўра 8:3 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди.
ЕЧЛнинг 1/8 финал босқичидан ўрин олган жавоб учрашувлари бўлиб ўтди. "Барселона" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қабул қилди ва йирик 7:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Каталонияликлар сафида Рафинья (дубль), Роберт Левандовски (дубль), Марк Бернал, Фермин Лопес ва Ламин Ямал гол киритишди. Меҳмонлар таркибида эса Эланга икки гол билан жавоб қайтаришга муваффақ бўлди.
Шу тариқа, Ханси Флик шогирдлари икки ўйин натижасига кўра умумий 8:3 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди.
ЕЧЛ. 1/8 финал.
Барселона – Нюкасл 7:2
Голлар: Рафиня 6, 72, Бернал 18, Ямал 45+7, Фермин 51, Левандовски 56, 61 – Эланга 15, 28.































Изоҳлар 0
…