date

Симеоне Мадрид дербисидаги мағлубият сабабларини таҳлил қилди

Симеоне Мадрид дербисидаги мағлубият сабабларини таҳлил қилди

«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне Ла Лига 29-тури доирасидаги «Реал»га қарши Мадрид дербисидаги 2:3 ҳисобидаги мағлубият сабаблари ва жамоа ҳаракатларини таҳлил қилди.

Симеоне беллашувда «қизил ва оқ» либослардаги футболчиларнинг ҳужумларни бошқариш ва майдондаги назоратни самарали йўлга қўйиши кераклигини таъкидлади. Аммо ҳал қилувчи паллада керакли натижага эришилмади.

«Биз ўйинни яхшироқ назорат қилишимиз ва ҳужумларни бошқача тарзда ташкил этишимиз керак эди. Ҳал қилувчи паллада буни уддалай олмадик.

Мен бу ўйинда нима содир бўлганини ва хатолар қандай кўринаётганини тўртинчи марта айтяпман. Лекин афсуски, ўзгариш кузатилмаяпти», — деди Симеоне Marca нашрига берган интервьюсида.

Шу билан бирга, Испания чемпионатининг 29-туридан сўнг «Реал» жамоаси 69 очко тўплаб турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турган бўлса, «Атлетико» 57 очко билан 4-поғонада қолмоқда.

Мураббийнинг фикрича, бу таҳлиллар жамоага келгуси учрашувларда хатоларни бартараф этиш ва самарали стратегия яратиш учун муҳимдир.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Симеоне Мадрид дербисидаги мағлубият сабабларини таҳлил қилди